Kusum Healthcare...

ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси
томонидан «МАЪҚУЛЛАНГАН»
Протокол №11 3 июль 2008 йил
№6813

АРТРИКЮР™
Қобик билан қопланган таблеткалар
ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Препаратниқўллашданаввалушбуилова-варақанидиққатбилануқибчиқинг!
Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизгауниқайтаўқибчиқишзаруратитуғилишимумкин.
Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, албатта шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Дори воситасининг таркиби:
таъсирэтувчимоддалар: 1 таблетка сақлайди Trikatu: (доривор имбир кукуни 33,33 мг, қора қалампир 33,33 мг, узун қалампир 33,33 мг), комифора Вигта кукуни 200 мг, қуруқ экстрактлар.

Triphala:
терминалия хебула 23,36 мг (33,33 мг терминалия хебула кукунига эквивалент), терминалия белерика 13,63 мг (33,33 мг терминалия белерика кукунига эквивалент), филантуса эмблика 19,47 мг (33,33 мг филантус эмблика кукунига эквивалент),

қypyқ  экстрактлар:
уйқу чақирувчи витания 23,36 мг (100,00 мг уйқу чақирувчи витания кукунига эквивалент), узун   куркума   14,02   мг   (100,00   мг   узун   куркума   кукунига эквивалент), ёйилган боеравия 4,67 мг (100,00 мг ёйилган боеравия кукунига эквивалент), гана махараснади 40,89 мг (100,00 мг махараснади Гана кукунига эквивалент);
ёрдамчимоддалар: дикальций фосфати, маккажўхори крахмали, акация елими, тальк; таблетка қобиғи: асалари муми, карнауб муми, қаттиқ парафин.

Чикарилиш шакли. Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Таянч-ҳаракат аппаратининг    патологиясида қўлланадиган воситалар.
Фармакологии хусусиятлари. Ўсимлик мажмуасидан иборат бўлган аюрведик препарата бўлиб, хусусияти унинг таркибига кирувчи компонентларга боғлиқ. Артрикюр™ таянч-ҳаракат тизимининг  касалликларини  даволашда  самарали бўлган ўсимликлардан ташкил топган.
Доривор   имбирьяллиғланишга   қарши,   ревматизмга   қарши   ва   спазмолитик хусусиятларга эга, ҳамда овқат-ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштиради.
Қора  қалампиряққол яллиғланишга қарши самарага эга, мушак ва ревматик оғрикни камайтиради.
Узун  қалампиркучли  антисептик таъсирга кўрсатади, ҳамда яққол иммунрағбатлантирувчи ва антиоксидант хусусиятларга эга.
Терминалия хебулаяққол тонусини оширувчи ва яллиғланишга қарши самрага эга, кўришни яхшилайди, нерв тизимига ижобий-таъсир     кўрсатади.
Терминалия белерика  тонусини   оширувчи,   тозаловчи,   ёшартирувчи  восита каби таъсир қилади,  қон айланишини, меъда-ичак йўлларининг фаолиятини яхшилайди.
Филантус эмболикасамарали вирусларга қарши, антибактериал    ва замбуруғларга қарши восита, ҳамда сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.
Комифора Buгmaмода алмашинувини  яхшилайди, холестерин     ва тригилцеридлар даражасини камайтиради, спазмга қарши, оғриқ  қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик самараларга эга, тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради.
Уйқу чақирувчи Витанияумумий мустаҳкамловчи ва иммунрағбатлантирувчи самараларга эга, стресс,   хавотирланиш, сурункали толиқиши, уйқусизлик белгиларини камайтиради.
Узун куркумакучли антиоксидант, яллиғланишга қарши, детоксикацион ва ўтсафро ҳайдовчи самараларга эга.
Ёйилган боеравияяллиғланишга қарши, тонусни оширувчи, диуретик воситаси каби таъсир қилади. Иштаҳани рағбатлантиради.
Гана махараснади - бу артритга қарши яллиғланишга қарши восита.
Фармакокинетикаси. Фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши
Препарат катталарда ревматик артрит, остеоартрит (шу жумладан ревматоид артрит), псориатик артрит, остеоартроз, анкилозланувчи спондилит, подаграли артрит, тендовагинит, елка-курак периартрити, бурсит, чаноқ-сон суяги, тизза ва оёқ панжаси ва бармоқларнинг бўғимларининг атрити каби таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларида буюрилади. Бўйин ва бел остеохондрози, спондилит, ишиас.

Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга 2 таблеткадан суткада 2 марта эрталаб ва кечқурун 1 ой давомида буюрилади.   Кейин   дозани   1   таблеткагача   суткада   2   мартага   камайтириш мумкин. Таблеткалар овқатдан кейин 1/2 стакан илиқ сув билан бирга қабул қилинади.
Артрикюр™   узоқ   муддат   қўлланади,   аммо   3-4   ой   қўлланганидан   кейин   2 хафтага танаффус қилиш тавсия қилинади.

Ножўя таъсири Препарат компонентларига юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.

Дозани ошириб юборилиши. Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилишда меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш тавсия қилинади.

Қўллашнинг ўзига хослиги. Препаратни ҳомиладор-ликни, эмизикли аёлларни ва болаларни даволаш бўйича маълумотлар йўқ. Ичакнинг яллиғланиш касалликларида, диареяда     эҳтиёткорлик  билан буюрилади.
Наҳорга қўлланмайди.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Антацид препаратлари билан бир вақтда қўлланганида Артрикюр™ ни улар қабул қилинганидан 1,5-2 соатдан кейин қўллаш тавсия қилинади.

Сақлаш шароити ва муддати. Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан ошмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати - 3 йил.

Бериш тартиби. Рецептсиз.

Ўрами.  10   таблеткадан   блистерда,  3 блистер картон   қутида. 60   таблетка пластик банкада.

Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили. Ом фармацеутикалс Лтд,

Манзили. 12th Mile, Old Madras Rd., Bangalore - 560 049, India.