ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси
томонидан «МАЪҚУЛЛАНГАН»
Протокол №17 5 октябрь 2009 йил
№7809
ДЕРМАЗОЛ
Ketoconazole
Крем 15г., 30г.
ИЛОВА-ВАРАҚА.
ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Препаратни қўллашни бошлаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг. |
![]() |
Дори препаратининг таркиби.
Таъсир қилувчи модда: 1 г крем 20 мг кетоконазол сақлайди;
Ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, пропиленгликоль, динатрий ЕДТА, тозаланган сув, оқ юмшоқ парафин, кетостерил спирти, кетомакроголь 1000, суюқ оч парафин, сувсиз натрий сульфат.
Дори шакли.
Сиртга қўллаш учун крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи.
Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Дермазол - замбуруғларга қарши восита, имидазолдиоксилан унуми. Кетаконазол яққол замбуруғларга қарши таъсирга эга, специфик равишда замбуруғ стероллари синтезини блоклайди. Дерматофитлар ва Candida spp., Microsporum spp., Trichophytum spp., Epidermophyton floccosum нинг турли штаммларига нисбатан фаол. Фармокологик хусусиятлари замбуруғларнинг хужайра мембранасига шикастловчи таъсир кўрсатиш билан боғлиқ.
Қўлланилиши.
Терининг замбуруғли шикастланишларини даволаш, дерматофитлар чақирган қўл, оёқлар ва чов соҳаларининг эпидермофитияси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.
Қўллашдаги огоҳлантириш. Даволанишни бошлашдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг. Крем фақат сиртга ишлатилади. Кўзга тушган вақтида сув билан яхшилаб ювиш лозим.
Кремни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири кузатилмаган.
Қўллаш усули ва дозалари.
Тери кандидозида, тери дерматомикозида, қўл ва оёқлар эпидермофитиясида 2% ли Дермазол кремини терининг шикастланган соҳасига кунига 1 ёки 2 марта суртиш тавсия этилади. Себорейли дерматитда 2% ли Дермазол кремини терининг шикастланган соҳага, касаликнинг оғирлигига қараб, кунига 1 ёки 2 марта суртилади. Даволашни етарли даражадаги вақт давомида давом эттириш лозим, энг ками – касалликнинг барча белгилари йўқолгандан сўнг бирнеча кун. Агарда даволанишнинг 4 ҳафтасидан сўнг яхшиланиш бўлмаса, ташҳисни аниқлаш лозим.
Одатда кепаксимон темираткини даволаш курси 2-3 хафта давом этади.
Ножўя таъсирлари.
Маҳаллий қўлланганда айниқса, даволанишнинг биринчи кунларида терида қичима, юқори ёғлилик/қуруқлик пайдо бўлиши мумкин.
Сақлаш муддати. - 3 йил.
Сақлаш шароити.
Хона ҳароратида, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ўрами:
15г ёки 30г дан крем тубадан, картон қутида.
Бериш тартиби.
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили:
KUSUM HEALTHCARE PVT.LTD.
SP-289(A),RIICO INDL.AREA,CHOPANKI,
BHIWADI (RAJ.) INDIA.
