ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси
томонидан «МАЪҚУЛЛАНГАН»
Протокол №17 5 октябрь 2009 йил
№7810
ДЕРМАЗОЛ
Ketoconazole
шампунь 2%
ИЛОВА-ВАРАҚА.
ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Препаратни қўллашни бошлаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг. |
![]() |
Дори воситасининг таркиби:
Таъсир қилувчи модда: кетоконазол;
1 мл шампунь 20 мг кетоконазол сақлайди;
ёрдамчи моддалар: натрий лаурилсулъфат, кокодиентаноламид, натий хлориди, хлорид кислотаси, ароматизатор, бўёвчи натрий гидроксиди, динатрий монолаурил, сульфосукцинат эфири, бутилланган гидрокситолуен, пропиленгликоль, тозаланган сув.
Дори шакли:
Шампунь.
Фармакотерапевтик гуруҳи.
Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат.
Фармакологик хусусиятлари
Дермазол - сиртга қўллаш учун микробларга қарши восита, имидазол - диоксолан ҳосиласи. Яққол замбуруғларга қарши таъсирга эга.
Кўрсатилиши.
Дермазол шампуни бошнинг сочли қисми терисининг замбуруғли шикастланишини даволаш учун мўлжалланган: қазғоқ, себорейли экзема, кепаксимон темиратки.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препаратга юқори сезувчанлик.
Бошқа даволовчи воситалар билан ўзаро таъсири.
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар.
Дермазол фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Шампунининг кўзга тушишидан сақланиш керак. Агарда у юз берса, уни сув билан ювиб ташлаш керак.
Қўллаш усули ва дозалари.
Шампунь илиқ сув билан бирга бошнинг сочли қисмига қўйилади ва 3-5 минутга қолдирилади, сўнгра ювиб ташланади. Кепаксимон темираткида шампунь суткада 1 марта қўлланади, даволаш курси - 5 сутка. Себорей дерматити ва темираткида бошнинг сочли қисмига шампунь суткада 1 марта З кун давомида қўлланади; себорей дерматити ва қазғоқда - ҳафтада 1 марта.
Ножўя таъсирлари.
Баъзида қуйидаги маҳаллий реакциялар аниқланади: терининг қўзғалиши, қичишиши, ачишиш ҳисси, сочларнинг юқори ёғлиқлиги ёки қуруқлиги, сочларнинг тўкилишини кучайиши; алоҳида ҳолларда - сочнинг рангини ўзгариши (кимёвий шикастланишлари ва сочлари оқ бўлган пациентларда).
Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакция пайдо бўлган ҳолда шампунь қўллашни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Яроқлилик муддати. Яроқлилик муддати- 3 йил.
Сақлаш шароити.
Хона ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ўрами:
Шампунь 2% 50 мл ёки 100 мл дан флаконларда;
1 флакон картон қутида.
Шампунь 2% 8 мл дан пакетчаларда.
Бериш тартиби.
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили:
KUSUM HEALTHCARE PVT.LTD.
SP-289(A),RIICO INDL.AREA,CHOPANKI,
BHIWADI (RAJ.) INDIA.
