ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси
томонидан «МАЪҚУЛЛАНГАН»
Протокол №17 5 октябрь 2009 йил
№7806
ДЕРМАЗОЛ
Kетоконазол
Таблеткалари
ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Препаратни қўллашни бошлаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг. |
![]() |
Дори моддасининг таркиби:
таъсир қилувчи модда: кетоконазол; 1 таблетка 200 мг кетаконазол сақлайди;
ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза (авицел РН102), натрий кроскармелоза, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди, бутилгидрокситолуол.
Дори шакли: таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи. Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. Кетаконазол ҳар хил турдаги замбуруғлар чақирадиган касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. У тери, соч, тирноқлар, оғиз ва меъда-ичак йўлларининг маҳаллий касалликларини даволаш учун самарали. Кетоконазол замбуруғларда эргостерин ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ва хужайра мембранасидаги бошқа липид компонентларнинг таркибини ўзгартиради. Шундай қилиб, у замбуруғларни парчалайди ёки уларни кўпайишига тўсқинлик қилади. У дерматофитларга (Microsporum, Trichophyton, Epidermophyton), ачитқилар (Candida, Cryptococcus, Torulopsis, Pityrosporum), диморф замбуруғлар (Histoplasma capsulatum, Coccidioides, Paracoccidioidies) ва бошқа қатор замбуруғларга қарши самарали таъсир кўрсатади. Ичга қабул қилинганидан кейин кетоконазол яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан амалда тўлиқ боғланади. Плазмадаги максимал концентрациясига қабул қилгандан сўнг 1-2 соат давомида эришилади.
Қўлланилиши
Дермазол, қуйидаги ҳолатларда қўлланади:
•дерматофитлар ёки кандидалар чақирган тери, соч ва тирноқларнинг юза ёки чуқур замбуруғли инфекциялари (дерматомикоз, онихомикоз, тери ва шиллиқ қаватларни шикастловчи сурункали кандидоз, кепаксимон темиратки ва бошқалар);
•оғиз ва меъда-ичак йўлларининг кандидози;
•сурункали ва қайталанувчи вагинал кандидоз;
•тизимли замбуруғ инфекциялари (тизимли кандидоз, гистоплазмоз, паракокцидиоидомикоз, кокцидиоидомикоз ва бошқалар);
•миконазол билан парентерал даволанишни давом эттириш.
Дермазол шунингдек иммунитети сусайган (наслий ёки касаллик ёки дори моддалари томонидан чақирилган) пациентларда замбуруғли инфекцияни олдини олиш учун ҳам тавсия қилинади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Агарда Сизда олдин Дермазолга ёки бошқа имидазол замбуруғларга қарши воситаларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлган бўлса, ёки агарда Сизда жигар касалликлари бўлса, Сиз бу дорини қабул қилмаслигингиз керак.
Қўллашдаги огоҳлантириш.
Ҳомиладорлик ва лактация
Агарда Сиз ҳомиладорсиз ёки Сизни ҳомиладорлигингизга гумон бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар беринг. Ҳомиладор аёллар Дермазолни фақат жуда зарур бўлганида, ва фақат шифокорнинг буюриши бўйича, она учун препарат қабул қилишдан бўладиган фойда, ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлганидагина қабул қилишлари мумкин.
Дермазол билан даволаниш вақтида контрацептив воситаларидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак, чунки кетоконазол кўкрак сутига ўтади.
Автомобиль ва бошқа техника воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири.
Бу дори воситасини қабул қилганингиздан сўнг Сиз бош айланишини хис қилсангиз, Сиз автомобиль ва бошқа техника воситаларини бошқармаслигингиз керак.
Дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Агарда Сиз кандай бўлмасин бошқа дориларни, рецептсиз бериладиганларини ҳам қўшиб қабул қилаётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг. Меъда ширасининг кислоталилиги пасайганида препаратнинг сўрилиши камаяди, шунинг учун айрим дорилар (антацидлар, Н2 антагонистлари, протон насоси ингибиторлари) Дермазол қабул қилинганидан кейин 2 соат олдин қабул қилинмаслиги керак.
Изониазид ва рифампицин каби жигар ферментларининг индукторларини параллел қабул қилиш, қонда кетоконазолнинг миқдорини пасайтиради. Дермазол билан даволаниш вақтида бундай дориларни қабул қилмаслик керак. Кетоконазол айрим жигар ферментларининг таъсирини босиши туфайли, у баъзи препаратларнинг чиқарилиш тезлигини пасайтириши, шундай қилиб уларнинг терапевтик таъсирини кучайтириши ёки узайтириши ва ножўя таъсирлари хавфини ошириши мумкин.
Терфенадин, астемизол, цисаприд, оғиз орқали қабул қилиш учун мидазолам, триазолам ва ловастатин каби ГМГ-КоА (гидроксиметилглютарил-коензим-А)-редуктаза ингибиторлари билан потенциал жиддий ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Дермазол билан даволаниш вақтида бўндай препаратлар қабул қилинмаслиги керак.
Сиз перорал қўллаш учун мидазолам билан даволанишингиз мумкин, бироқ шуни назарда тутиш керакки, бу препаратнинг седатив таъсири ошиши мумкин. Шу сабабга кўра баъзида циклоспорин, антикоагулянтлар, метилпреднизолон, бисульфан ва такролимус дозасини камайтириш керак.
Алькоголга дисульфирамга ўхшаш реакция кузатилиши мумкин (қизариш, тошмалар, периферик шиш, кўнгил айниши, бош оғриғи). Бу реакциялар бир неча соат давомида ўтиб кетади.
Махсус кўрсатмалар
Дермазолни максимал сўрилишини таъминлаш учун уни овқат қабул қилиш вақтида қабул қилиш керак. Даволанишни бошлаш олдидан шифокорга Сизда қандай бўлмасин бошқа препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг.
50 ёшдан ошган аёлларда, жигар касалликлари бўлган ёки анамнезида дориларни ўзлаштираолмаслиги бўлган пациентларда, ўзоқ муддатли даволашда ва жигар фаолиятини бузувчи медикаментларни параллел ишлатганда, жигар фаолиятини бузилишини хавфи ошади. Агарда даволаниш 2 ҳафтадан ортиқ давом этса қон анализини қилиш тавсия этилади (даволаш олдидан, 2 ҳафтадан сўнг ва кейин ҳар ойда). Шундай қилиб, жигар фаолиятининг бузилишини эрта босқичларида аниқлаш мумкин бўлади.
Порфирия билан касалланган пациентлар кетоконазол билан даволанишдан сақланишлари керак.
Қўллаш усули ва дозалари. Шифокор кўрсатмасига қатъий амал қилинг. Сиз буюрилган дозани ўзгартиришни ёки даволанишни тўхтатишни шифокор билан маслаҳатлашмасдан олдин қилмаслигингиз керак. Дорини мунтазам қабул қилиш жуда муҳим. Даволанишнинг давомийлиги ва доза шифокор томонидан инфекциянинг турига қараб белгиланади. Дермазолни қабул қилиш барча клиник белгилари йўқолганидан кейин камида 1 хафта давомида давом этиши лозим ёки микологик текширув натижалари негатив бўлгунича давом этиши керак.
Даволаш.
Катталар ва тана вазни 30кг дан ортиқ болаларга 1 таблетка Дермазол (200мг) ҳар куни овқат билан бирга қабул қилиш тавсия этилади. Агарда бу доза адекват реакция чақирмаса, шифокор дозани кунига бир марта 2 таблеткагача (400мг) ошириши мумкин. Вагинал кандидозни даволаш учун кунига 2 таблетка 5 кун давомида қўлланади.
Тана вазни 30кг гача бўлган болаларга 50 мг дан 100мг гача кетоконазол кунига 1 марта, тана вазнидан қатъий назар қабул қилиш тавсия этилади (тахминан кунига 3-5 мг/кг тана вазнига нисбатан).
Олдини олиш.
Замбуруғ инфекцияларининг олдини олиш учун катталарга кунига 2та таблеткадан (400мг), болаларга эса - 4-8мг/кг тана вазнига, бироқ кунига 400мг дан кўп эмас, қабул қилиш тавсия этилади.
Даволанишнинг ўртача давомийлиги қуйидагича: тери микози - 2 дан 6 ҳафтагача, сочларнинг инфекцияси - 1 дан 2 ойгача, онихомикоз - 6 дан 12 ойгача, кепаксимон темиратки - 10 кун, вагинал кандидоз - 5 кун, тизимли микоз 1 дан 2 ойгача, кокцидиоидомикоз, паракокцидиоидомикоз ёки гистоплазмоз - 3 ойдан 6 ойгача.
Дозани ошириб юборилиш
Белгилари: кўнгил айнаши, қусиш, бош айланиши, бош оғриғи. Бундай ҳолларда Сиз дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Доза ошириб юборилганида қусишни чақириш ва меъдани ювиш, хамда фаолланган кўмир қабул қилиш керак. Доимий кузатувда ва симптоматик даволаш керак. Бу дорига специфик антидот йўқ.
Ножўя таъсирлари.
Кетоконазолнинг ножўя таъсирлари одатда кўп эмас ва вақтинчалик характерга эга. Баъзида кучсиз меъда-ичак бузилишлари (диспепсия, кўнгил айнаши, қусиш, қорин оғриғи, диарея), бош айланиши, бош оғриғи, фотофобия кузатилади.
Аёлларда хайз кўриш циклининг бузилиши мумкин.
Тошмалар, қичишиш, нафас олишнинг қийинлашуви ёки юзни ишиши кўринишидаги аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолда препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Жигар ферментларини вақтинчалик ошиши, баъзида гепатит белгилари пайдо бўлиши мумкин: сийдикни тўқ ранга бўялиши, ахлатни оқариши, сарғимтир тери, юқори чарчоқлик ва/ёки иситма. Агарда Сизда бу белгилардан биронтаси кузатилса, дарҳол препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Жуда камдан-кам тромбоцитопения ва бош мия ички босимни ошиши (кўрув нерви дискининг шиши ва яллиғланиши, ёш болаларда тепабош (лиқилдоқни) бўртиши каби ножўя реакциялар кузатилади.
Агарда Сиз қандай бўлмасин бошқа ножўя таъсирларни кузатсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.
Яроқлилик муддати. Препаратнинг яроқлилик муддати - 3 йил.
Сақлаш шароити. Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 15° дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Ўрами. 10 таблеткадан стрипда, ҳар бири картон ўрамда, 3 ўрамдан картон қутида.
Бериш тартиби. Рецепт бўйича.
Дори препаратини ишлаб чиқарувчини номи ва манзили.
KUSUM HEALTHCARE PVT.LTD.
SP-289(A),RIICO INDL.AREA,CHOPANKI, BHIWADI (RAJ.) INDIA.
