ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси
томонидан «МАЪҚУЛЛАНГАН»
Протокол №17 5 октябрь 2009 йил
№7812
ГРИПГО
(GRIPGO)
ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Препаратни қўллашни бошлаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг. |
![]() |
Дори препаратани таркиби:
Асосий физик-кимёвий хусусиятлари: қаттиқ, оқ капсуласимон шаклли таблеткалар;
таркиби: 1 таблетка сақлайди: парацетамол-500 мг, хлорфенирамин малеати-2 мг, фенилефрин гидрохлориди-10,0 мг, кофеин-30 мг;
Дори шакли:
Таблеткалар.
Фармакологик хусусиятлари.
Оғриқни қолдирувчи, ҳароратни туширувчи восита.
Қўлланилиши.
Грипго оддий шамоллашни даволашда ёрдамчи восита сифатида қўлланади. Шамоллаш, грипп, синуситнинг турли белгиларини самарали енгиллаштириш учун қўлланади, бурун шиллиқ қаватини шиши, ринит, ҳарорат, бош оғриғи, акса уриш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
Препаратни қандай бўлмасин компонентларидан бирига бўлган юқори сезувчанлик.
Бошқа даволаш воситалари билан ўзаро таъсири.
Парацетамол таъсирини самараси кодеин, аскорбин кислотаси, скополамин, хлорфенамин, пропифеназон ва кофеин билан комбинацияда кучаяди.
Қўллашнинг ўзига хослиги.
Агарда юқори ҳарорат 3-кун давомида ва кўпроқ сақланса ёки қайта пайдо бўлса, оғриқ эса 5-кундан ошганида хам тўхтамаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат ҳомиладор аёлларга ва эмизиш даврида, ҳамда артериал гипертензияси ва юрак касалликлари бўлган пациентларга буюрилмайди.
Қўллаш усули ва дозалар.
Катталар: Бир таблеткадан суткада 3-4 марта, лекин сутка давомида 4 таблеткадан кўп эмас, ёки шифокор буюриши бўйича.
Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда дозани шифокор белгилайди.
Ножўя таъсири.
Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари пайдо бўлади.
Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари меъда-ичак йўлларини қўзғалиши ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир. Фенилэфриннинг ножўя таъсирлари - артериал гипертензия, тахикардия. Хлорфенираминнинг ножўя таъсирлари - хлорфенирамин малеати қабул қилганидан кейинги кўнгил айниши, қусиш ёки қорин оғриғи.
Сақлаш шароити ва муддати.
Хона ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати – 3 йил.
Дозани ошириб юбориш.
Тавсия қилинган дозани оширманг. Доза ошириб юборилган ҳолда, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Ўрами.
4 таблеткадан стриплар қоғоз конвертларга жойланади. 50 конверт картон ўрамида №200 (4х50).
10 таблеткадан стриплар картон қутида №100 (10х10).
Бериш тартиби.
Рецептсиз.
Ишлаб чиқаручи.
KUSUM HEALTHCARE PVT.LTD.
Манзили.
SP-289(A),RIICO INDL.AREA,CHOPANKI,
BHIWADI (RAJ.) INDIA.
