ЎзР ССВ Фармакология қўмитаси томонидан «МАЪ
ҚУЛЛАНГАН» Протокол №11 7 июль 2005 йил
№3826
АЛЬФАФОРКАЛ
(ALPHACALCIDOL) Капсулалар
ИЛОВА-ВАРАҚА. ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ
Препаратни қўллаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг! Дори воситасининг таркиби: |
![]() |
Фармакотерапевтик гуруҳи. D витамини ва уни аналогларини препаратлари. Альфафоркал кальцийни кам сўрилишини даволашда позитив кальций балансный қайта тиклайди, ва шу билан суяк резербцияси жадаллигини пасайтиради, бу тез-тез синишлар ривожланишини пасайишига ёрдам беради. Препарат курсли қўлланганида, фосфор-кальций алмашинуви билан боғлиқ бўлган суяк ва мушак оғриғини пасайиши, ҳаракат координациясини яхшиланиши аниқланади.
Қўлланилишн
• Остеопорозни асосий турларй ва шакллари (шу жумладан
постменопаузал, сенил, стероид);
• травматик синишлар;
• сурункали буйрак етишмовчилигидаги остеодистрофия;
• гипопаратиреоз ва псевдогипопаротиреоз;
• гиперпаратиреоз (суякларни шикастланиши билан бирга);
• овқатланиш ёки сўрилиш етишмовчилиги чақирган рахит ва
остеомаляция;
• гипофосфатемик D витамини резистент рахит ва
остеомаляция;
• псевдодефицит (D витаминига қарам) рахит ва остеомаляция;
• Фанкони синдроми;
• буйрак ацидози;
• псориаз.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар. Препарат компонентларидан бирига бўлган юқори сезувчанлик;
• гиперкальциемия, гипермагниемия;
• гиперфосфатемия (гипопаратиреоздаги гиперфосфатемиядан
ташқари);
• ҳомиладорлик ва лактация даври;
• меъда ва ўникки бармоқ ичакни яра касаллиги;
• жигар касалликлари;
• лактация даври;
• 7 ёшгача бўлган болалар.
Қўллашдаги эҳтиёткорлик. Гиперкальциемияга мойил пациентларга, айниқса сийдиктош касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Агарда Сиз қандай бўлмасин бошқа дори препаратлар қабул қилаётган бўлсангиз, албатта бу ҳақида шифокорга айтинг. Агарда Сиз мустақил даволанаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг.
Остеопопрозни даволашда альфакальцидол эстрогенлар ва турли гуруҳ антирезоробтив препараталар билан комбинацияда буюрилиши мумкин.
Альфафоркал ангишвонагул препаратлари билан бир вақтда ишлатилганида аритмия ривожланишини хавфи ошади. Барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар ва жигарни микросомал оксидланиш ферментларини фаоллаштирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда буюрилганида Альфафоркални самарадорлиги камаяди.
Альфафоркални сўрилиши у минерал мойлар (узоқ вақт давомида), холестирамин, колестипол, сукральфат, антацидлар, альбумин асосидаги препаратлар билан ишлатилганида камаяди. Антацидлар ёки лаксативодиализ альфафоркал билан бир вақтда қўлланганида гипермагнемия ривожланишини хавфи ошади. Кальций препаратлари, тиазид диуретиклар бир вактда буюрилганида гиперкальциемия ривожланиши хавфи ошади. Альфафоркал билан даволаш фонида D витамини ва уни ҳосилаларини буюрмаслик керак, мумкин бўлган аддитив ўзаро таъсири ва гиперкальциемия ривожланишини хавфи ошиши туфайли.
Қўллашнинг ўзига хослиги.
Препарат билан даволаниш даврида мунтазам (ҳар 3 ойда 1 мартадан кам эмас) қон плазмасида ва сийдикда кальций миқдорини назорат қилиш, терапевтик самарасини ривожланишини кузатиш ва гиперкальциемия ва гиперкальциурия ривожланишидан сақланиш учун, зарурати бўлганида Альфафоркал дозасини бошқариш керак.
Суяк структурасини нормалланигшида биохимик белгилари бўлганида (қон плазмасида ишқорий фосфотаза миқдорини нормаллашуви), мос равишда Альфафоркал дозасини пасайтириш керак, бу гиперкальциемия ривожланишидан сақланиш имкониятини беради. Гиперкальциемия ёки гиперкальциурия препаратни бекор қилиш йўли билан ва қон плазмасида кальций концентрациясини нормаллашувигача кальций истеъмолини пасайтириб тўғриланиши мумкин. Одатда, бу давр 1 ҳафтани ташкил қилади. Сўнгра терапия давом эттирилиши мумкин, охирги қўлланган дозани ярмидан бошлаб. Ҳомиладорликда Альфафоркал фақат мутлоқ қўрсатгичлар бўйича буюрилади.
Қўллаш усули ва дозалари. Препарат ичга қабул қилинади. Курс давомийлиги шифокор томонидан шахеий белгиланади ва касалликни характери ва даволашни самарасига боғлиқ бўлади (ўртача 2-4 ҳафтани ташкил килади). Алоҳида ҳолларда препарат бутун ҳаёти давомида қабул қилинади. D витаминини экзоген етишмовчилиги, меъда-ичак йўлларини касалликлари ёки тиришишга қарши даволаш билан боғлик бўлган катталардаги рахит ва остеомаляцияда препрат 1,0-3,0 мкг/сут (4-12 капсула) дозада буюрилади. Фанкони синдромида ва буйрак ацидозида препарат катталарга 2,0-6,0мкг (8-24 капсула) суткалик дозада буюрилади .
Гипофосфатемик рахит ва остеомаляцияда катталар учун суткалик доза 4,0-20,0мкг (16-80 капсула) ни ташкил қилади. Постменопаузал, сенил, стероид ва остеопарозни бошқа турларида катталар учун суткалик доза 0,5-1,0мкг (2-4 капсула) ни ташкил қилади. Даволашни кўрсатилган дозаларни минималидан бошлаш тавсия қилинади, хафтада 1 марта қон плазмасида кальций ва фосфор миқдорини назорат қилиб. Препарат дозасини биохимик кўрсатгичларни турғунлашувигача 0,25 ёки 0,5мкг/суткасига ошириш мумкин. Минимал самарали дозага эришилганидан сўнг, ҳар 3-5 ҳафтада қон плазмасида кальций миқдорини назорат қилиш тавсия этилади. 7 ёшдан ошган, вазни 20кг ва юқорибўлганболаларга - 1,0мкг/суткада (4 капсула), буйрак оетеодистрояси ҳолларидан ташқари.
Дозани ошириб юбориш.
Мумкин бўлган белгилари: ҳолсизлик, бўшашиш, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айнаши, оғизни қуриши, қабзият, диарея, жиғилдон қайнаши, қусиш, эпигастрийда, суякларда оғриқ, қичишиш, тахикардия.
Даволаш: препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Ўткир доза ошириб юборилишини эрта даврида меъда ювилганида ва/ёки минерал мойлар буюрилганида ижобий самара бўлиши мумкин (сўрилишни камайишига ва препаратни ахлат билан чиқарилишини ошишига ёрдам беради). Оғир ҳолларда натрий хлоридни изотоник эритмасини вена ичига юбориш, ҳалқали диуретиклар, глюкокортикостероидлар буюриш қўлланади.
Ножўя таъсирлари.
Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: анорексия, қусиш, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, кўнгил айнаши, оғизни қуриши, эпигастрий соҳасида дискомфорт ҳис қилиш, қазият, диарея, кам - плазмада АЛТ, ACT ни бироз ошиши. Марказий нерв тизими томонидан: кам - ҳолсизлик, чарчоқлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик. Юрак-томир тизими томонидан: кам - тахикардия. Аллергик реакциялар: кам – тери тошмаси, қичишиш.
Қандай бўлмасин арзимаган реакциялар пайдо бўлганида препаратни кейинчалик қўллаш бўйича албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.
Яроқлилик муддати. Препаратнинг яроқлилик муддати - 2 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнгпрепаратни қўллаш мумкин эмас.
Сақлаш шароити.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ўрами. 10 капсуладан блистерда, 3 блистердан картон ўрамда (№10x3).
Бериш тартиби.
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчини номи ва
манзили.
Кусум Хелтхкер. 21/4,
Bhagat Singh Marg, New Delhi
110001, INDIA
